Боксчиларимиз «Tailand Open» турнирини ғалаба билан бошлади

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича «Tailand Open» халқаро турнирининг дастлабки кунида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
Жумладан, вазни -60 кг. бўлган Мадияр Данияров украиналик Власиук Максимни таслим этган бўлса, вазни -70 кг. бўлган Муҳаммадазизбек Исмоилов ҳиндистонлик Ядав Ҳемант устидан зафар қучди. Қизлар ўртасидаги беллашувларнинг -54 кг. вазн тоифасида умидли боксчимиз Феруза Казакова украиналик Инна Статкевични енгди.
Бугун, 25 май куни Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Италия, Жанубий Корея, Эрон, КХДР, Таиланд, Япония, Филиппин, Испания, Хорватия, Aвстралия, Куба, Янги Зеландия ва Мўғулистон каби давлатлардан келган боксчилар иштирокида давом этаётган халқаро мусобақанинг иккинчи кунида ҳам 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилади.
Жуфтликлар билан танишинг:
-55 кг: Фарёзбек Дўсматов – Бадо Аарон (Филиппин)
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Жай Барикуатро (Филиппин)
-51 кг: Сабина Бобоқулова – Чее Ванн (Сингапур)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА