Қабулда аҳоли муаммоси эшитилди
397

Беруний тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Матирзаев томонидан аҳолини қийнаб келаётган масалалар бўйича навбатдаги фуқаролар қабули ташкил етилди, – деб маълумот беради Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.
Қабул жараёнида туманда яшовчи бир қатор фуқаролар ўзларини қийнап келаётган турли масалаларда мурожаат билан чиқишди. Жумладан, моддий ёрдам ажратиш, имтиёзли кредитлар олиш ҳамда уй-жойларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар кўтарилди.

Мурожаатлар тегишли мутахассислар иштирокида атрофлича ўрганилди ва уларни белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур қабул аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва ечимини топишда муҳим омил бўлмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги