Германияда қизил рангда товланувчи ипак чиқарадиган ГМО(генетик модификацияланган организм)-ўргимчаклар яратилди

Байройт университети олимлари биринчи марта CRISPR-Cas9 технологияси ёрдамида ўргимчакнинг ДНКсини ўзгартириб, унга қизил товланувчи ипак тўқишни ўргатишди
Тажрибада оддий уй ўргимчаги — Parasteatoda tepidariorum олинган: унинг уруғланмаган тухум ҳужайраларига CRISPR ёрдамида флуоресцент оқсил гени жойлаштирилган. Модификация қилинган урғочи ўргимчаклардан туғилган авлод товланувчи ипак чиқара бошлади.

Бу — илмий ютуқ. Илгари ўргимчакларни генетик ўзгартириш қийин бўлган: уларнинг геноми мураккаб, бир-бирини ейишади ва лабораторияда сақлаш осон эмас эди. Энди эса уларнинг генларини таҳрирлаш ва материалларини ўзгартириш техник жиҳатдан мумкин бўлди.
Ҳаммаси ўргимчак ипаги учун. У табиий, ўзига хос материал – енгил, чўзиладиган ва мустаҳкам. Энди бу ипакни тиббиёт ва саноатда янада такомиллаштириш мумкин