Буюк Британиянинг Ҳайвонлар ва ўсимликлар саломатлиги агентлиги ва Англия жамоат саломатлигини сақлаш агентлиги мамлакатдаги чивинларда илк бор “Ғарбий Нил” безгаги вирусини аниқлади, дейилади ҳукумат веб-сайтида эълон қилинган хабарда.

Вирус кўпинча қушларда учрайди ва чивинлар унинг ташувчиси ҳисобланади. Бирлашган Қиролликда ҳозиргача ушбу безгакнинг одамга юқиш ҳолатлари қайд этилмаган. 

“Ғарбий Нил” иситмаси юқумли касаллик бўлиб, унинг табиий ўчоқлари Африка, Америка, Европа ва Осиёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларида жойлашган. Касаллик аломатлари юқори иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи ва тошма кўринишида юзага чиқади.

С.Раҳимов, ЎзА