Жаҳон кубоги финалида 7 нафар боксчимиз жанг ўтказади

308

Бугун, 16 май куни Польшанинг Варшава шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон кубогининг финал жангларида ўзбекистонлик 7 нафар чарм қўлқоп устаси ғолиблик умидида рингга кўтарилади.

-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Билгуунсаихан Харху (Мўғилистон)

-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Викторио Илиев (Болгария)

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев – Алфред Коммей (Италия)

-57 кг: Ҳуморабону Мамажонова – Жулиа Сзеремета (Польша)

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Рами Киван (Болгария)

-85 кг: Акмалжон Исроилов – Якуб Страсзевски (Польша)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров – Омар Шиҳа (Норвегия)

Ортда қолган ярим финал жанглари сарҳисобига кўра, терма жамоамиз аъзоларидан -60 килограммда Самандар Олимов ва -70 килограммда жанг олиб борган Ғофур Тоҳиров бронза медалларига сазовор бўлди.

Айтиш лозим, бугун кун давомида ўтказиладиган жаҳон кубоги финалида Польшанинг 8 нафар, Италиянинг 5, Туркиянинг 4, Болгария, Норвегия  давлатларининг 3, шунингдек, Германия, Мўғулистон, Англия, Болгария, Косово каби бир қатор давлатларнинг 1 ва 2 нафардан боксчилари олтин медалларга даъвогарлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубоги баҳсларини бошқариб боришда ўзбекистонлик халқаро тоифадаги рефери Бекжон Юсупов иштирок этмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА