Трамп: Эроннинг ядро дастурини бартараф этиш мумкин

322

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг ядровий сиёсати масаласига дўстона ечим топиш афзаллигини айтди.

– Уч ёки беш эмас, фақат икки йўл бор: дўстона ва аксинча, – деди Америка етакчиси Доҳада уюштирилган давлат қабулида.         Мазкур тадбир Қатар телеканаллари томонидан ижтимоий тармоқда намойиш этилган.

Қўшма Штатлар раҳбари кескинлашувни истамаслиги, шунинг учун Эрон раҳбариятидан тушуниш ва амалий ҳаракат кутаётганини таъкидлади. Қатар раҳбариятига эса Эрон билан келишувда воситачилик қилгани учун миннатдорлик билдирди.

Оқ уй раҳбари аввалроқ Эрон ядро дастури масаласи ҳал этилишига ишонч билдириб, агар келишувга эришилмаса, Теҳронни инқирозга учратиш  билан таҳдид қилганди.

2015 йил Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон иштирокида эришилган келишувга асосан Ислом Республикаси ядровий дастурини чеклаш эвазига санкцияни бекор қилиш назарда тутилган. Трампнинг аввалги президентлик даврида, яъни  2018 йил майда АҚШ битимни бузди ва Теҳронга нисбатан санкцияни қайта жорий қилди. Бунга жавобан Эрон ҳам ўз мажбуриятини босқичма-босқич қисқартириш, хусусан ядро тадқиқоти ва уранни бойитиш даражасини чеклашдан воз кечишини эълон қилган.