Мезбон жамоа мусобақада ғолиб бўлди (+видео)

Нукус шаҳридаги Республика спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида 2007-2008 йилда туғилган қизлар ўртасида гандбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада шаҳар ва туманлардан 10 тадан ортиқ жамоа иштирок этиб, ўзаро беллашувлар олиб борди. Баҳслар жуда қизғин ва муросасиз кечди. Жамоаларнинг маҳоратли ўйинчилари мусобақага яхши тайёргарлик кўрганини амалда исботлади.
Якунида Нукус шаҳри жамоаси биринчи, чимбойлик спортчилар иккинчи, Хўжайли тумани ёшлари учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат ва видео), ЎзА
