ChatGPT – дунёда энг кўп кирилган сайтлардан бири

273

Сунъий интеллект кўмакчиси ChatGPT дунё миқёсида энг кўп мурожаат қилинган веб-сайтлар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади.

Хориж оммавий ахборот воситаларига таяниб, «АзерТАЖ» ёзишича, фойдаланувчиларнинг ChatGPT веб-сайтида ўтказган ўртача вақти 7 дақиқа 15 сонияни ташкил этади. Бир марта кирилганда ўртача 4,15 саҳифа кўрилган. Биринчи саҳифадан сўнг сайтни тарк этган ўқувчилар улуши 29,59 фоиз.

Рейтингда биринчи ўринни «Google» қидирув тизими эгаллаб турибди: ўртача давомийлик 10 дақиқа 31 сония, бир ташрифга 8,91 саҳифа. Тизимдан дарҳол чиқиб кетганлар 26,57 фоиз.

«YouTube» иккинчи энг машҳур веб-сайт сифатида сеанснинг ўртача 20 дақиқа 18 сония давомийлигини таъминлаган. Ўртача 13,15 саҳифа ўқилган. 20,49 фоиз мурожаатчи дастлабки саҳифаданоқ кириш манзилини ўзгартирган.

«Facebook» ва «Instagram» ҳам қўшилган ТОП-3 ижтимоий тармоқ рейтингида фойдаланувчиларнинг ўртача қолиш вақти мос равишда 10 дақиқа 42 сония ва 8 дақиқа 37 сония.