Британия ва Германия мўлжални ўта аниқ оладиган қурол яратмоқчи

Буюк Британия ва Германия биргаликда 2000 километрдан ҳам узоқ масофага учадиган янги, юқори аниқликдаги қурол ишлаб чиқариш ниятида, деб хабар тарқатди «Рейтер» Британия ҳукумати баёнотига таяниб.
Лойиҳа 2024 йил тузилган икки томонлама мудофаа шартномаси доирасидаги келишувга асосланган.
Қироллик мудофаа вазири Жон Хили ва унинг ҳамкасби Борис Писториус Берлинда кечган учрашув чоғи мазкур ташаббусни илгари суришган.
Лойиҳанинг муддати ва бюджети ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Шунингдек, вазирлар денгизни қўриқлаш ва разведка самолёти учун торпедо сотиб олиш масаласини муҳокама қилиши, Берлин Британияда ишлаб чиқарилган ҳарбий кўприкни сотиб олиши бўйича келишувга эришиши ҳам кутиляпти.