Мерц Европадаги энг кучли армияни шакллантирмоқчи

211

Консерватив Канцлер Фридрих Мерц Бундестагдаги нутқида Германия Европа Иттифоқи ҳудудида энг кучли армия тузиш орқали қитъа мудофааси учун кўпроқ масъулиятни зиммасига олмоқчи.

– Дўстларимиз, ҳамкорларимиз биздан шуни кутяпти ва талаб ҳам қилмоқда, – деди янги Канцлер. – Федерал ҳукумат Бундесвер қудратли армияга айланиши учун зарур молиявий ресурсни  ажратади. Европадаги энг зич ва иқтисодий жиҳатдан кучли давлат айнан шундай мавқега мос.

Мусулмон Зиё, ЎзА