Италиялик инвесторлар Нукус туманида бўлди

312

Хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мамлакатимизнинг асосий ислоҳотларидан бири. Шу боис ҳам бу борада жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Нукус тумани ҳокими З.Зайтов Италия давлатининг «MG Tanneru» инжиниринг компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашув давомида хорижий инвесторлар билан Нукус тумани ҳудудида чарм ва чарм пойабзал маҳсулотлари ускуналарини ишлаб чиқариш, эҳтиёт қисмларини етказиб бериш ва яна қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.



Мулоқотлар давомида туман ҳокими З.Зайтов туманда саноат ишлаб чиқариш ишларини кенгайтириш ва қайта ишлаш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш, энг асосийси, янги лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида иш ўринлари яратишга қаратилган ҳар қандай ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги