Янги методикалар таълим сифатини оширади

301

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонидаги мактаб таълимини ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази томонидан режали равишда педагогларга узлуксиз методик ёрдамлар кўрсатиб бориш белгиланган.

Шу мақсадда марказнинг ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Чимбой туманидаги умумтаълим муассасалари ўқитувчилари учун «Янги методикалар таълим сифатини оширишнинг муҳим омили» мавзусида қисқа муддатли сайёр курс ташкил этилди.

Сайёр курс амалий-семинар тарзида ўтказилди.

Курснинг мақсади – ўқув-тарбия жараёнини инновацион ёндашувлар билан бойитиш, ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Курс давомида синфни бошқариш ва ўқувчилар билан ижобий муносабат ўрнатиш, саволлар бериш ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, лойиҳага асосланган таълим, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашда замонавий ёндашув, дарсни режалаштириш ва мақсадларни тўғри қўйиш мавзулари ўрганилди.




Иштирокчилар замонавий педагогик технологиялар, Кембриж ўқитиш тизимига асосланган инновацион методларни амалиётга татбиқ этиш бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги