Хорижий тилларини ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига асосан жорий йилнинг 25 апрель куни «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилган эди.
Танловда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан дастлабки босқичда ғолиб бўлган мактаблар иштирок этди.
Белгиланган шартлар асосида ўтказилган танлов натижалари 14 май куни аниқланиб, Кегейли туманидаги 55-сонли мактаб жамоаси 74,8 балл билан танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибига айланди.
Иккинчи ўринни Амударё туманидаги 40-сонли мактаб, фахрли учинчи ўринни Қўнғирот туманидаги 47-сонли мактаб жамоалари эгаллашга муваффақ бўлди.
Танлов якунида, биринчи ўрин соҳиби Кегейли туманидаги 55-сонли мактаб жамоаси 250 млн сўм пул эгасига айланиб, танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Иккинчи ва учинчи ўрин эгалари эса 200 ва 150 млн сўм маблағ билан мукофотланади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси