Оилалар мусобақасида ғолиблар аниқланмоқда

Шуманай туманидаги Тозабозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган яшил қопламали майдонда тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонлар иштирокида «Соғлом оила учун бирлашайлик!» шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.
Тадбирда, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Т.Қаллиқиличова, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими бошлиғи Д.Ниэтуллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи И.Алланиязов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ф.Ходжабаевлар иштирок этди.
Таъкидланганидек, юртимизда 15 май – Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланади. Оилалар тинчлиги, тотувлиги, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш билан боғлиқ кўплаб тадбирлар ўтказилиши – бу юртимизда оилаларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яққол ифодасидир.
Спорт мусобақасида белгиланган 3 шарт бўйича оилалар ўзаро беллашди.
Мусобақа якунида Деҳқонобод овул фуқаролар йиғинидан Холмуратовлар оиласи биринчи, Норбоевлар оиласи иккинчи, Бегжап овул фуқаролар йиғини ҳудудидан Атаниязовлар ва Бирлешик овул фуқаролар йиғини ҳудудидан Мамановлар оиласи учинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.



Ғолиблар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги