АҚШ ва Саудия Арабистони тарихий келишув имзолади

170

ЎзА аввал хабар қилганидек, кеча АҚШ Президенти Дональд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларига ташрифи доирасида Саудия Арабистонига келди.

США и Саудовская Аравия подписали соглашение по продаже оружия на сумму  около $142 миллиардов

Ташриф арафасида ОАВ ёзганидек, икки қудратли давлат ўзаро иқтисодий ҳамкорлик тарихидаги энг йирик – умумий қиймати 600 миллиард доллардан ошган келишув, сармоявий мажбуриятлар тўпламини имзолади. Оқ уй тарқатган шу ҳақдаги баёнотда “имзолаш маросими Ар-Риёдда АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон иштирокида бўлиб ўтди ва стратегик шериклик муносабатини чуқурлаштириш, ҳар икки томоннинг узоқ муддатли иқтисодий фаровонликни таъминлаш ниятини яна бир бор тасдиқланган” таъкидланган.

Трамп заключил с саудовцами крупнейшую оружейную сделку в истории

Эришилган келишув доирасида Саудиянинг “DataVolt“ компанияси АҚШда маълумот маркази ва энергетика инфратузилмаси барпо этиш учун тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади. Американинг “GE Vernova“ корпорацияси Саудия Арабистонига 14,2 миллиард долларлик газ турбинаси ва қувват ускуналари етказиб беради. “Boeing“ эса ҳамкор мамлакатнинг “AviLease“ авиа ташувчисига 4,8 миллиард долларлик йўловчи самолётлари етказиб бериш мажбуриятини олди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳалар доирасида Мичиган штатида 5,8 миллиард долларлик тиббий воситалар ишлаб чиқарадиган янги юқори технологияли завод қуриш режалаштирилган.

На какую сумму подписали сделку в Эр-Рияде

Бундан ташқари АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида тахминан 142 миллиард долларлик тарихан энг йирик ҳарбий ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ҳужжатда Америкада ишлаб чиқарилган замонавий қурол-яроқ ва техника етказиб бериш, ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимини ривожлантириш, Подшоҳликда қирғоқ ва чегара хавфсизлигини модернизация қилиш, шунингдек Қуролли кучларни тайёрлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Оқ уй таъкидлашича, ушбу битимлар икки давлат муносабатининг янги, олтин даврига асос солади, Қўшма Штатлар ва Саудияда иш ўринлари яратиш орқали иқтисодий ўсишга ёрдам беради.

С.Раҳимов,

ЎзА