Бу йил уч ойда 8 солиқ туридан ўсиш кузатилган
Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида солиқ органлари томонидан 761 млрд. 874 млн. сўмлик солиқ тушумлари таъминланиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,1 фоиз ўсишга эришилди.
Хусусан, 8 та солиқ турида ўсиш кузатилди:
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 13 млрд. 444 млн. сўмга, (101.7 фоизга);
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 40 млрд. 509 млн. сўмга, (106%);
Фойда солиғи 53 млрд. 452 млн. сўмга (136,7%);
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 277 млрд. 965 млн. сўмга (112.6%);
Ер қаъри бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ 6 млрд. 236 млн. сўмга (118,3%);
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи 24 млрд. 972 млн. сўмга (119,5%);
Қатъий белгиланган солиқ 6 млрд. 357 млн. сўмга (136,5%);
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 11 млрд. 33 млн. сўмга (128,4%) ўсган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги