Нзановлар оиласи ғолиб бўлди

Чимбой туманида 15 май – «Халқаро оила куни» муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг намунали оиласи» танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда туман ҳудудларидан келган намунали оилалар белгиланган 3 шарт бўйича ўзаро беллашди. Қизиқарли ўтган мусобақа якунида, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Бахтибай Нзановнинг оиласи биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Фахрий иккинчи ва учинчи ўринлар Ғужимли аҳоли пунктидан Ибрагимов ва Бердақ маҳалла фуқаролар йиғинидан Хўжамқуловлар оилаларига насиб этди.
Танлов якунида ғолиблар туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

– Мусобақа жуда қизиқарли ўтди, – дейди танлов ғолиби Гулойим Гапуова. – Унда турмуш ўртоғим Бахтибой ва ўғил-қизларимиз билан ўз санъатимизни намойиш этиб, халқ олқишига сазовор бўлдик ва биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлдик. Насиб этса, келгуси вақтлари танловнинг республика босқичида ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси