Қораўзакни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

291

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Қораўзак туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда туманни ҳар томонлама ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқа ишларнинг ижроси масалалари кўриб чиқилди.

Ўтказилган йиғилиш давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, аниқ топшириқлар берилди ҳамда ўз вазифасини бажаришга лоқайдлик билан қараётган раҳбарларга интизомий жазо чорасини қўллаш ва зарур бўлса лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги