Польшанинг Варшава шаҳрида World Boxing ташкилоти кубогининг иккинчи босқичида ўзбек чарм қўлқоп усталари ғалабали одимларини давом эттирмоқда.

Мазкур мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар вакили рингга кўтарилди. Унда Хуморабону Мамажонова, Ғофур Тоҳиров, Акмалжон Исроилов, Самандар Олимов ва Жаҳонгир Зокиров ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлди.

Бугун, 14 май куни ушбу нуфузли мусобқада яна 5 нафар боксчимиз қуйидаги рақибларига қарши жанг олиб боради:

-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Кори Жонс (Буюк Британия);

-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Усайноу Хансен (Германия);

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев – Виллиам Холов (Болгария);

-85 кг: Акмалжон Исроилов – Самет Эрсой (Туркия);

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Сантос дос Кауе (Бразилия).

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА