Бирлашган Араб Амирликларида кадетлар ўртасида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди.
-65 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Никита Бибиков барча рақибларини ишончли тарзда мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Шунингдек, қизлар ўртасидаги -41 кг вазн тоифасида Райҳона Асанбоева ярим финалгача етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.
Мазкур натижалар билан Ўзбекистон терма жамоасининг медаллар сони 2 та олтин ва 1 та бронзага етди.
Эслатиб ўтамиз: Чемпионатдаги илк олтин медални -37 кг вазн тоифасида иштирок этган Султонбек Набиев қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА