
Польшанинг Варшава шаҳрида World Boxing ташкилоти кубогининг иккинчи босқич баҳсларининг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақанинг -60 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилган Самандар Олимов мезбонлар вакили Майкл Акото-Ампавни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Вазни -65 кг. бўлган Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса нимчорак финалда швециялик Ҳампус Броманни катта устунлик билан мағлуб этди. Шунингдек, Жаҳонгир Зокиров +90 кг. вазнда мезбон боксчи Оскар Коперани иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

13 май куни World Boxing ташкилоти кубогининг иккинчи босқич баҳсларида қуйидаги 5 нафар чарм қўлқоп устамиз рингга кўтарилади:
-57 кг: Хуморабону Мамажонова – Мичидмаа Эрденедалаи (Мўғулистон)
-70 кг: Ғофур Тоҳиров – Шпетим Баёку (Косово)
-85 кг: Акмалжон Исроилов – Дэниел Питт (Буюк Британия)
-60 кг: Самандар Олимов – Энкҳтур Тегшжаргал (Мўғулистон)
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров – Мужоҳит Илёс (Туркия).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА