
Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 2024 йил 29 ноябрь кунги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Р.К.нинг фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор А.А.дан унинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.А.нинг Ўзбекстон Республикасидан чиқиш ҳуқуқига нисбатан жорий йилнинг 31 январидан чеклов ўрнатилди. Қарздор мажбурий ижро бюронинг Нукус шаҳар бўлимига келиб, ўзаро келишганлигини ва фарзанди 18 ёшга қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулини ҳисоблаб беришни сўраган. Натижада ота ҳисоблаб чиқилган 50 миллион сўм алиментни ундирувчига олдиндан тўлаб берди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири