Божхона назорат қилади

Ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга йўналтирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Нукус филиалига 200 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган.

Мазкур мактабнинг 222 ўринли ётоқхонаси бўлиб, у ерда ўқувчилар 5 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Шу боис мактабнинг электр энергиясига бўлган талаби анча юқори – йилига 350 минг кВт ни ташкил этади.

Ўқув юртига ўрнатилган 200 кВт/соат қувватдаги муқобил энергия манбалари орқали ишлаб чиқарилаётган энергия бугунги кунда мактаб эҳтиёжини тўлиқ қондириб, ортганини тармоққа узатиш натижасида йилига 35-40 миллион сўм миқдорида даромад олишга эришилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан ўрнатилган инвентарларнинг ишчи ҳолати ўрганилиб, Божхона қўмитасининг “Яшил энергия” дастурида тасдиқлаш чоралари кўрилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири