Мард ўғлонлар хотираси ҳамиша қалбларда

9 май – Хотира ва қадрлаш кунида ўтганлар хотирасини ёд этиш, уларнинг эзгу амалларини эсга олиш халқимиз анъанасига айланган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ҳам сана муносабати билан хизмат вазифаларини бажариш чоғида вафот этган марҳум ходимларнинг оила аъзоларидан хабар олди. Ўтганларнинг хотираси, эзгу амаллари ёд этилиб, ҳақларига Қуръон тиловат қилинди. Яқинлари, оила аъзолари ва фарзандлари билан дилдан суҳбат қурилиб, марҳум ходимларнинг ватанпарварлик ҳислари, бурчга садоқати эсга олинди.

Юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида жонини фидо қилган мард ўғлонлар порлоқ хотираси ҳамиша қалбларда сақланади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири