Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим тадбир

Нукус шаҳрида «Атроф-муҳитни сақлаш ва яшил иқтисодиёт» йили доирасида ташкил этилган «Eco – Save Aral-2025» ва «Инсон учун» номли халқаро хайрия ва экологик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада олий ўқув юртлари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ҳарбий хизматчилар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли вакиллари фаол иштирок этди.
Қизиқарли ўтган мусобақалар якунида, ҳарбий хизматчилар ўртасида биринчи ўринни С.Тлеумбетов, талабалар ўртасида Э.Базарбаева, ўқувчилар ўртасида Б.Кенжебаев ва оддий халқ вакиллари ўртасида С.Шукуруллаева қўлга киритишга муваффақ бўлди.
– Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – экологик барқарорлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, барқарор келажакка биргаликда ҳаракат қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва спорт билан мунтазам шуғулланишга йўналтиришдан иборат бўлди, – дейди дейди Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Икрам Қудиёров.

Шунингдек, мусобақа якунида жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, мусобақада фахрли ўринларни эгаллаганлар ва нуронийлар ҳам ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Адилбой Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси