Бўзатовда энг намунали оилалар беллашди
206

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг намунали оиласи» номли танловнинг Бўзатов тумани босқичи бўлиб ўтди.
Ўтказилган танловда туман ҳудудидаги маҳаллалардан намунали оилалар иштирок этиб, танлов шартлари бўйича ўзаро беллашди.








Қизиқарли ўтган танлов якунида, Бўзатов посёлкаси ҳудудидан қатнашган Бекниязовлар оиласи 1-ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ўтказилган тадбир якунида ғолибларга туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган Фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси