Оталиққа олинган ёшлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов ўзига бириктирилган қизил тоифадаги ишсиз ёшлар билан учрашди. Учрашувда ёшлар сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, имкониятлар, шунингдек, Ҳурматли Президентимиз томонидан жорий йилнинг 14 февраль куни ёшлар масаласи бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.
– Ҳар бир ёшнинг бандлиги таъминланишига эришилмагунча, бугунгидек очиқ мулоқотларимиз давом этади, – дейди Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов.
Ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов ҳомийликка олинган 20 нафар ёшнинг бандлиги масаласида ҳар бири билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг қизиқиши ва мутахассисликларига кўра ишга жойлаштириш масаласида фикрларини тинглади ва уларнинг бандлигини таъминлаш масаласи бўйича муайян муддатлар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги