Халқаро таълим тизими бўйича тест ўтказилди
326

Бугун Нукус туманидаги 30-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолашда халқаро PISA-2025 тадқиқоти доирасида асосий синов жараёнлари бўйича тест ўтказилди.
Тадбирда Нукус тумани ҳокими З.Зайтов иштирок этиб, ўқувчиларга омад тилади.
Тест жараёни ҳамкор ташкилотлар ҳамда мактаб координатори томонидан тўлиқ назоратга олиниб, сифатли ташкил этилди.


Халқаро PISA-2025 тадқиқот асосий синовда иштирок этиш учун мактабнинг 8-, 9-, 10-синфларда ўқийдиган 15 ёшдаги жами 42 нафар ўқувчи танлаб олинди.
Ушбу тадқиқот ўқувчиларнинг таълим сифатини баҳолаш ва глобал таълим тизимларидаги даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги