«Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Ҳужжатнинг асосий жиҳатлари:
➖ Блогер ва инфлюенсер тушунчалари аниқ белгиланган (3-модда):
🔹 Блогер – ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа мавзуларда контент жойлаштирувчи жисмоний шахс;
🔹 Инфлюенсер – онлайн-платформада 10,000 дан ортиқ обуначиси бор блогер.
➖ Контент учун шахсий жавобгарлик (22-модда):
🔹 Ёлғон ахборот, ёки шахс ва ташкилотнинг қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумот тарқатмаслик. Бундай ҳолатда раддия эълон қилиш ёки белгилар қўйиш.
🔹 Инфлюенсер ўз аккаунтида ва изоҳлар бўлимларида ноқонуний контентни мунтазам мониторинг қилиши ва ўчириши шарт.
➖ Контентда инсон хавфсизлигига таҳдид солувчи маълумот бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш лозим (8-модда).
➖ Реклама ва даромадлар (21-22-моддалар):
🔹 Рекламадан даромад олиш мумкин, лекин Солиқ кодекси талабларига мувофиқ солиқ тўланиши шарт;
🔹 Контакт маълумотларини очиқ жойлаштирмаган инфлюенсерга реклама бериш тақиқланиши мумкин.
➖ Бир календарь йилда 3 мартадан кўп кўрсатмага амал қилмаган блогер/инфлюенсер фаолияти 6 ойгача тўхтатилиши мумкин (15-модда).