Оқтубали йигитлар ғолиб бўлди

314

16-30 ёш оралиғидаги жаслара арасында, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг футбол бўйича «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» мусобақаларининг Кегейли тумани босқичи финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақа якунида Ақтуба қишлоқ фуқаролар йиғини жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, кубокнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Халқабад ва Маданият маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан махсус дипломлар билан тақдирланди.

Адилбой Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси