Тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилмоқда

Жорий йилнинг 11 май куни пойтахтимизда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевнинг Нукус шаҳри, Тахиатош, Хўжайли ва Нукус туманларидаги тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтди.
Энг аввало республикамиз раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлари асосида яратилган имкониятларни кенг тарзда таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.
Қабулда тадбиркорлар томонидан асосан ўз бизнесини ривожлантириш борасида учраётган муаммолар, бюрократик тўсиқлар, молиялаштириш ва кредит ажратиш масалалари, кадастр, қурилиш, ер ажратиш йўналишларида мурожаатлар билдирилди.





Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан барча муаммолар тингланиб, билдирилган мурожаатларнинг кўпчилигига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги