Дзюдочиларимиз «Катта дубулға» турнирида иштирок этмоқда
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи нуфузли «Qazaqstan Barysy Grand Slam» халқаро турнири бошланди.
Уч кун давом этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кенг таркиб билан иштирок этмоқда. Турнирда 44 давлатдан 358 нафар дзюдочи иштирок этмоқда. Улар нафақат медаллар, балки жаҳон рейтинги учун муҳим очколарни қўлга киритиш учун татамига чиқади.
Мусобақанинг илк кунида эркаклар ўртасида -60 ва -66 кг, аёллар ўртасида эса -48, -52 ҳамда -57 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилади.

Бугунги кун дастурига мувофиқ Ўзбекистон шарафини қуйидаги 7 нафар дзюдочи ҳимоя қилади:
Аёллар:
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева — Лейли Гелдиева (Туркманистон);
-48 кг: Улбусин Ҳакимова — Чиу Чиҳ-Жою (Хитой Тайпейи);
-52 кг: Умида Жуманиёзова — Кундиз Жилкибай (Қозоғистон);
Эркаклар:
-60 кг: Миродил Муродиллаев — Икром Шамсов (Тожикистон);
-60 кг: Достон Рўзиев — Вей Линг Юн (Хитой);
-66 кг: Муҳриддин Тиловов — Вадим Чернов (Украина) ёки Валерио Акколи (Италия);
-66 кг: Дилшод Баратов — Ким Чен Ёнг (Жанубий Корея).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА