Уруш қатнашчилари шарафига гулчамбарлар қўйилди

Бутун инсоният тарихида ўчмас из қолдирган Иккинчи жаҳон уруши оқибатлари орадан 80 йил ўтса ҳам халқимиз қалбида мангу сақланиб қолган. Кимни отадан, кимни фарзандидан, кимни ака-укадан, кимни умр йўлдошидан айирган бу уруш оқибатлари халқимизни бугунги тинч замонамизга шукроналик билан яшашга чақиради.
Мамлакатимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида олиб борилаётган кенг кўламли ибратли ишлар қаторида 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» ҳар йили кенг нишонланиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилганларнинг ғалаба учун қилган хизматларини муносиб баҳолаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва хотирлаш кенг анъанага айланган. Шунингдек, жойларда байрам тадбирлари ўтказилиб, уруш қатнашчилари шарафига бунёд этилган ёдгорлик жойларига гуллар қўйилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Хўжайли тумани марказидаги «Мотамсаро она» ёдгорлиги олдида ҳам бўлиб ўтди. 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тантанасида туман ҳокими Ж.Эрмашев, республикадан бириктирилган вакиллар, туман корхона, муассаса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва 28 маҳалла фаоллари иштирок этди. Тадбирда авлодлар келажаги учун жонини фидо қилган қаҳрамонларимиз хотирланиб, уларнинг хотирасига гулчамбарлар қўйилди.






Тантанали кеча туман маданият бўлими ходимлари ва мактаб ўқувчилари ижросида концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги