Шаҳид кетган аждодларимизга ҳурмат кўрсатилди

483

Халқимиз асрлар давомида юртимизни, унинг озодлиги, тинч-осойишта ҳаётини, қаҳрамонона ҳимоя қилган ватандошларимизга ҳурматини сақлаб, бу санани тантанали равишда нишонлаб келмоқда.

Тахтакўпир туманида «9 май – Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Жамбул Адилов, депутатлар, мудофаа бўлими ходимлари, меҳнат фахрийлари, Афғонистон заминида ҳарбий бурчини бажарган жангчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Улар туман марказидаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлиги пойига гул қўйиб, эл-юрт тинчлиги йўлида жон фидо қилган аждодларимизни ҳурмат билан ёдга олди.

Шундан сўнг туман ҳокими Жамбул Адилов ва бошқалар сўзга чиқиб, уруш ва ундан кейинги йилларда фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизни ушбу шонли сана билан табриклаб, уларнинг ҳаёт йўли бугунги авлод учун ибрат эканлигини таъкидлади.






Қорақалпоғистон ахборот агентлиги