“Талабалар фестивали”га старт берилди

234

Ёшлар ишлари агентлигида мазкур фестиваль доирасидаги танлов ва лойиҳаларни ташкил этиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, ёш авлодни маданият, санъат, спорт ва ахборот технологияларига жалб қилиш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган ва 1,5 миллиондан ортиқ талаба-ёшларни қамраб олувчи ушбу фестиваль доирасида кенг кўламли лойиҳалар ва танловлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, “Коntent72” ижтимоий видеороликлар танлови ва “Таlabalik davrim” фото ва видео челленжи, талаба-қизлар учун “AI Girls BootCamp” оромгоҳи , мактаб ва университет ўқувчилари иштирокида “Zakovat” интеллектуал ўйинлари, “Жисмоний тайёргарлик синовлари”, “Qalqon” жамоатчилик гуруҳи йиғини, “Таlabalar teatr studiyalari” танловлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, “BМТ моdeli” лойиҳаси, “Иbrat” дебат турнири, “Yurtim qadriyatlari” танлови, илмий-амалий конференциялар, “Quvnoqlar va zukkolar” фестиваллари ҳам ташкил этилади.

21-23 май кунлари фестиваль доирасида “TalabaExpo-2025” кўргазмаси ўтказилади. Уч кунлик дастур “Аbuturiyentlar kuni” – олий таълим муассасаларининг тақдимотлари, “Таlabalar kuni” – “TalabaStartUp Pitch” танлови, “Таlaba Talant” креатив шоуси ҳамда “Bitiruvchilar kuni” бўш иш ўринлари ярмаркаси, бизнес лойиҳалар тақдимотлари, “ТаlabaKelajak” – муваффақиятли битирувчилар билан учрашувларни ўз ичига олади.

Фестиваль якунида 300 минг нафар талабани қамраб олувчи гала-концерт дастури ўтказилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА