Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

250

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 6-10 май кунлари республика Ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш бўйича жойларда сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган эди. Шу асосда Нукус шаҳридаги «Моно марказ» биносида Республика ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ўтказилиб, Хўжайли, Нукус, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳри аҳолисининг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган бўлиб, бунда барча чора-тадбирлар «Инсон қадри учун,» эзгу амаллар эса «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган тамойил асосида ҳаётда ўз аксини топмоқда. Бунда фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, қонуний манфаатларини таъминлаш йўлида барча чоралар кўрилмоқда.

Ўтказилган қабулда ҳам ана, шу тамойил асосида фуқароларнинг хоҳиш-истаклари, уларни қийнаётган муаммолари тингланди.





Қабулга ўз муаммолари билан 450 га яқин фуқаро келган бўлиб, 476 масала бўйича мурожаат этди. Шундан, 146 та мурожаат, яъни, жами 31 фоизи жойида ҳал қилиб берилди.

Суд-ҳуқуқ, солиқ, автомобиль йўллари, бандлик каби 123 та масалага асосли тушунтиришлар берилган бўлса, муддат талаб этиладиган 207 та мурожаат назоратга олинди ва қисқа муддатда ўринли ечим топиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги