Қонликўллик ёшлар ғолиб бўлди

413

Республика спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг гандбол туридан эркаклар ўртасида «Ўзбекистон маҳаллалари ассоциацияси кубоги» мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан 17 та жамоа иштирок этиб, ўзаро беллашди.

Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, Қонликўл тумани Сари олтин овул фуқаролар йиғини ёшлари биринчи ўринни эгаллаб, кубокнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар Чимбой туманининг Шахтемир аҳоли пункти ва Қораўзак овул фуқаролар йиғини жамоасига насиб этди.




Ўтказилган мусобақа якунида, ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси