Фикр: Хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш – давр талаби

Божхона органларида хизмат қилаётган аёл ходимларнинг ҳуқуқий ва касбий билимларини ошириш, шунингдек, уларда раҳбарлик ва лидерлик фазилатларини ривожлантиришга алоҳида этибор қаратилмоқда. Ушбу жараён, нафақат ходимларнинг профессионал салоҳиятини ошириш, балки уларнинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида гендерга асосланган зўравонлик ва жинсий зўравонликнинг олдини олиш мавзусида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги мутахассиси Ш.Салиева иштирок етиб, аёллар ҳуқуқлари бўйича қонунчилик ва мавжуд ресурслар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим етди. Шунингдек, ҳар қандай кўринишдаги зўравонликларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий жиҳатлар ҳам ёритилди.
Давра суҳбати давомида мазкур йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиб, жамиятда аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш дастурлари бўйича фикр алмашилди.



Тадбир иштирокчилари ўзаро тажриба алмашиш, муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни ҳал етиш йўлларини излаш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
Албатда, бу каби тадбирлар, шубҳасиз, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларни фаол ҳаётга жалб етиш йўлида муҳим аҳамиятга эга.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги