Жарроҳлар дунёда илк бор кўз орқали умуртқадаги ўсмаси олиб ташлади

Мэриленд университети нейрохирурглари жаҳонда биринчи марта 19 ёшли беморнинг кўз косаси орқали умуртқа поғонаси ўсмасини олиб ташлаб, тиббиётда янги ютуққа эришдилар. Бу заргарлик аниқлигини талаб қиладиган мураккаб жарроҳлик амалиёти мураккаб ўсмаларни даволашда янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Шифокорлар бош суяги асосида орқа мияни сиқиб турган ўсмани аниқладилар. Анъанавий усуллар (бўйин, бурун ёки оғиз орқали) юқумли касалликлар хавфи ва ёмон кўриниш туфайли жуда хатарли эди. Шунда шифокорлар чап кўз косаси орқали кириб, «учинчи бурун тешиги» деб номланган инновацион усулни қўллашга қарор қилдилар.