Мурожаатлар тингланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевнинг Амударё, Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл туманларидаги тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтди.
Беруний туманида ўтказилган тадбирда Жўқорғи Кенгес раиси бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича алоҳида қабул қилинган фармон ҳамда қарорлари асосида яратилган имкониятларга батафсил тўхталди. Шундан сўнг тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.


Қабулда асосан тадбиркорликни ривожлантириш борасида дуч келаётган муаммолар, молиялаштириш, кредит ва ер майдонларини ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, бюрократик тўсиқлар, ишлаб чиқаришни кенгайтириш каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Тушган мурожаатлар Жўқорғи Кенгес раисининг шахсан назоратига олиниб, уларга имкон қадар ижобий ечим топиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.