Нукуслик қизлар Тошкентга йўлланма олди

Нукус шаҳрида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг гандбол тури бўйича қизлар ўртасида “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги» мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан 17 та жамоа иштирок этиб, ўзаро беллашди.
Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунига кўра, биринчи ўринни Нукус шаҳридаги Амударё маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси эгаллашга муваффақ бўлди ва мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.



Фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни Амударё туманидаги Тарёп ва Чимбой туманидаги Оржап маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари эгаллашга муваффақ бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси