Спорт касб ва ёш танламайди

199

Нукусда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси ва Спорт вазирлиги билан биргаликда қабул қилинган қўшма қарор асосида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ходимлар спартакиадаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишлаб ўтказилган мусобақада шаҳар ва туманлардаги спорт мактабларининг 30 ёш ва ундан катта ёшдаги эркак ходимлари мини футбол, аёллар волейбол ва стол тенниси бўйича ўзаро беллашдилар. Кўтаринки кайфият ва дўстона рақобатлашув руҳида ўтган спартакиадада Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари бошқармаси масъуллари, меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Мусобақа ғолибларига, номинация эгаларига, спартакиадани ўтказишда яқиндан ёрдам берган ташкилотлар вакилларига Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси томонидан ташаккурнома, махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.