«Work and travel» дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади
336
Ҳукумат қарори билан 2025 йил 15 майдан «Work and travel» халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.
Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.
Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари (15 млн) миқдорида ссуда ажратилади.
Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.
Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.