“Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ўқитувчилари” аниқланди

Мамлакатимизда илк марта “Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ўқитувчилари” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда республика бўйича 10 мингга яқин «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани ўқитувчиси қатнашди.
Республика босқичида иштирок этган 42 нафар ўқитувчидан 3 нафари кўрик-танлов ғолиби бўлди. Шунингдек, “Энг яхши нотиқ” ва “Энг яхши тақдимот” номинациялари бўйича 3 нафардан пешқадамлар ҳам аниқланди.
Танловда биринчи ўринни Самарқанд вилояти Жомбой тумани 28-мактаб ўқитувчиси Дилобар Одилова эгаллаб, диплом ва 30 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.
Иккинчи ўрин эгаси Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани 1-мактаб ўқитувчиси Меҳринисо Норовага диплом ва 20 миллион сўм, учинчи ўринни олган Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани 16-мактаб ўқитувчиси Азат Баймуратовга диплом ва 10 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
Танловнинг бошқа совриндорлари ҳам муносиб тақдирланди.
Норгул АБДУРАИМОВА,
ЎзА мухбири