РФ тунда Украина осмонини “ёритди”

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, Россия якшанбага ўтар кечаси мамлакатга 165 дрон билан ҳужум уюштирган. Оқибат Киев шаҳрида ўн бир киши, жумладан икки бола жароҳатланган.
«Euronews» зарба пойтахтнинг уч тумани – Оболонский, Святошинский ва Шевченковскийга таъсир этганини ёзган.
Украина ҳарбийлари Шаҳид русумли учувчисиз учоқларнинг 69 таси уриб туширилгани, 80 таси радардан чиқиб кетганини маълум қилган.
Мусулмон Зиё, ЎзА