Япония – Хитой: эски хусумат

Япония ва ХХР бир-бирини Шарқий Хитой денгизи ороллари атрофидаги ҳаво ҳудудини бузишда айблади, деб ёзган CNN.
Кун чиқар юрт Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Хитой вертолётининг Токио яқинидаги Сенкаку ороли атрофида тахминан 15 дақиқа давом этган парвози “Япония ҳаво ҳудудига бостириб кириш” сифатида баҳоланган ва ХХР ҳукумати зарур чоралар кўришга чақирилган.
Ўз навбатида Хитой ҳам япон фуқаро самолёти орол атрофидаги ҳаво ҳудудини бузгани ва мамлакат суверенитетига жиддий таҳдид қилгани учун Токиога норозилик билдирди.
Мусулмон Зиё, ЎзА