Чимбойда сайловлар қандай ўтказилмоқда?

1 май санасидан бошлаб мамлакатимизда фуқаролар йиғини раисларининг сайлови бошланди.
Ушбу муҳим сиёсий тадбирни уюшқоқлик билан ўтказишга Чимбой туманида қизғин тайёргарликлар олиб борилди. – Кўпчиликка маълумки, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раисини сайлаш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, – дейди Чимбой туманида сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссия раиси Ўнгарбай Байниязов. Бу ўзгаришлар фуқаролар йиғини раиси сайловига номзодларнинг қизиқишини ошириб, уларнинг сони кўпаймоқда. Албатта, ушбу номзодларнинг ҳужжатлари комиссия аъзолари томонидан ўрганиб чиқилиб, энг муносибларигина сайловда иштирок этмоқда.
Бугунги кунга қадар Тазғара, Пашенттов ва Қоракўл аҳоли пунктларида фуқаролар йиғини раисларининг сайлови ўтказилди. Ўтказилган сайловларда Тазғара ва Қоракўл аҳоли пунктларида бундан олдин ҳам фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келаётган Содиқ Иброҳимов ва Қурбонбой Адиловлар фуқаролар йиғини раиси этиб сайланган бўлса, Пашенттов қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимига Лалахон Мамбетмуратова янгидан сайланди.






Бугун эса Қамисариқ овул фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказамиз.
Маълумот учун айтиб ўтадиган бўлсак, ҳозирги вақтда Чимбой туманида 22 ўзини-ўзи бошқариш органи бўлиб, фуқаролар йиғини раисларининг сайловини 19 майда якунлаш режалаштирилган.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси