Муаммолар ечимсиз қолдирилмайди

Жорий йил 4 май куни Беруний туманида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаевнинг Амударё, Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл туманларидаги тадбиркорларни сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда асосан тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар тингланиб, ижобий ечим топишга ҳаракат қилинди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси бугунги кунда Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлари асосида яратилган имкониятларни кенг тарзда таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, жойида ечимини топиш чоралари кўрилди.





Қабулда асосан тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги муаммолар, молиялаштириш ва кредит ажратиш масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер майдонларини ажратиш, бюрократик тўсиқлар, қайта ишлашни, ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида мурожаатлар билдирилди.
Билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, вақт талаб этиладиган мурожаатлар Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги