Хоразмда 49 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга халқаро молия ташкилотларидан тегишли маблағ жалб қилинади

286

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда таъкидланди.

Боғот, Гурлан Хонқа, Янгибозор, Ҳазорасп ва Урганч туманида 49 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга халқаро молия ташкилотларидан 61 миллион доллар жалб қилинади.

Бундан ташқари, жорий йилда 70 та оғир маҳаллага тадбиркорлик инфратузилмаси учун бюджетдан 233 миллиард сўм ажратилди. Бунга қўшимча яна 10 та маҳаллани танлаб олиб, 15 миллиард сўм йўналтириш топширилди.

Хоразм гужумини кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Маҳалла, кўча, дала чети, йўл бўйларида, канал ва коллекторлар атрофида 10 миллион туп гужум экиш бўйича уч йиллик дастур қилинади. Бу ерларда тут ва жийда ҳам кўпайтирилади.

ЎзА