Мўйноқ туманида ҳам маҳалла раиси сайланди

242

Мўйноқ туманидаги Жайҳун маҳалласида ҳам муҳим тадбир – маҳалла раиси сайлови ўтказилди. Бу тадбир – аҳолининг ишончи, фаоллиги ва фуқаролик позицияси намоён бўладиган тадбирдир.

Сайлов жараёнида номзодлар таништирилди, ҳар бирининг тажрибаси ва режалари тингланди. Халқ сайловда фаол иштирок этиб, ўз маҳалласининг эртанги кунига бевосита таъсир қиладиган қарорни ўзлари чиқарди.

Натижада Гулмира Тожибоева энг кўп овоз тўплаб, Жайҳун маҳалласи раиси этиб сайланди.




Таъкидланганидек, бу ғалаба – нафақат номзоднинг, балки маҳалладаги ҳар бир аёлнинг меҳнати, ҳар бир фуқаронинг ишончи натижасидир.

Сайлов – бу ишонч, имконият ва келажакка очиладиган эшик. Бугунги кунда маҳалла раиси каби муҳим лавозимларга сайлов орқали келиш – халқнинг ўзини-ўзи бошқариш жараёнига жалб этилишини, очиқлик ва адолат тамойиллари жорий этилишини кўрсатади.

Маҳалла – бу жамиятнинг юраги. Янги раҳбар – бу юракка янгича қон, янги руҳ ва янги мақсад дегани. Жайҳун маҳалласи учун эса бу янги босқич, янги имкониятлар эшигидир.

Г.Тожибоева шу кунга қадар маҳалланинг хотин-қизлар фаоли, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолларидан бири сифатида халқ фаровонлиги учун фаолият олиб борган.

Бу ишлар – тажриба энди маҳалла ободлиги йўлида ишлатилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги